Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қувиб чиқариш мақсадларидан бир лаҳза ҳам воз кечишмади. Салибчилар мусулмонларнинг ерларида икки асрга яқин туриб, амирликлар барпо қилишганига қарамасдан, мусулмонлар уларни мағлубиятга учратиб, қувиб чиқаришди.
Ғарбликлар бунинг сири нимада эканини излашди ва сир Исломда деган хулосага келишди. Чунки Ислом ақидаси мусулмонлардаги бу улкан қувватнинг манбаи эди. Ислом ҳукмлари ғайридинларга ҳам ҳуқуқларини тўла кафолатлаган эди. Мана шундан халқ ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик пайдо бўлган эди. Шунинг учун мустамлакачи кофир Исломий оламга ҳужум қилишнинг йўлини ўйлаб, охири насронийларни ўз тарафларига оғдириш, мусулмонларда Ислом динига нисбатан шубҳа уйғотиш ва ақидаларини заифлаштиришнинг энг мақбул йўли миссионерлик орқали сақофий ҳужум йўли эканини кашф этди. Бу билан улар мусулмонлар билан Исломий Давлатнинг бошқа фуқаролари ўртасини бузиб, мусулмонларнинг қувватини заифлаштира олар эдилар.
Салибчилар бу режаларини амалга ошириб, XVIм аср охирларида Малpтада миссионерлик учун катта марказ ташкил этишди. Уни Исломий оламга миссионерлик ҳужумлари учун база қилишди. Чунки мана шу ердан миссионерлик кучлари юборилар эди. Улар бу ерда ўрнашиб олиб, бир қанча вақт шу ерда туришгач, фаолиятларини кенгайтириш зарурлигини ҳис қилишди. Шунинг учун 1625 йили Шомга кўчиб ўтишди ва миссионерлик ҳаракатларини вужудга келтиришга киришишди. Бироқ, уларнинг фаолиятлари жуда ҳам чекланган бўлиб, кичик мактаблар ташкил қилиш ва баъзи бир диний китоблар чиқаришдан нарига ўтмади. Қувғин, юз ўгириш, ҳамма томондан қаршиликка учраш каби машаққатларни бошларидан кечиришди. Лекин шундай бўлса ҳам, улар 1773 йилгача собит туришди. Чунки шу йили ясуъий (иезуит)ларнинг миссионерлик жамиятлари бекор қилинди ва барча миссионерлик муассасалари беркитилди. Фақат озорий миссионерлар жамияти каби заиф жамиятларгина қолди. Булар мавжуд бўлишига қарамасдан, Малpтадан бошқа жойларда то 1820 йилгача миссионерлар ва миссионерликнинг бирор изи қолмади. Шу йили Байрутда миссионерликнинг биринчи маркази ташкил қилинди ва шу ерда миссионерлар ўз фаолиятларини бошлаб юборишди. Улар катта қийинчиликларга дуч келишди. Бу қийинчиликларга қарамасдан, ўз фаолиятларини тўхтатишмади. Улар энг аввало эътиборларини диний миссионерликка ва диний сақофатга қаратишди. Таълимга эса унча эътибор беришмади. 1834 йили Шомнинг барча ўлкаларида миссионерлик ташрифлари кенг қулоч ёйди. Ливаннинг Антура қишлоғида университет очилди. Америка миссионерлик маркази китоб босиб тарқатиш учун босмахонасини Малpтадан Байрутга кўчирди. Америкалик машҳур миссионер Эйли Смит очиқ фаолият
132-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|